Orphus tizimi

Боғланиш

Божхона текширувлари ва суриштирув соҳасига оид савол-жавоблар

1. Савол: Божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилган ва ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган товарларни баҳолашда уларнинг қиймати нимага асосланиб аниқланади ?

Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига асосан, божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товарлар қиймати уларнинг ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги бозор қийматидан келиб чиққан холда аниқланади.

2. Савол: Маъмурий жазо қўлланиш муддатлари қандай?

Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасига асосан, маъмурий жазо қўлланиш муддатлариМаъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, аниқланган кундан бошлаб 1 йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

3. Савол: Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят қайси муддатда берилиши мумкин?

Жавоб: Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шу қарорнинг нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида шикоят берилиши мумкин.

4. Савол: Божхона чегарасидан ўтаётган вақтда, ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган тақдирда, божхона органлари томонидан маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатлари қанча?

Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 288-моддасига асосан, маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.

5. Савол: Шахс неча ёшдан бошлаб маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин?

Жавоб: Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда 16 ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси).

6. Савол: Маъмурий жазога тортилган шахс қайси муддатда маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади ?

Жавоб: Маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади(Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 37-моддаси).

7. Савол: Қандай шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин ?

Жавоб: Жиноят содир этгунга қадар 16 ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

8. Савол: Контрабанда предметларига нималар киради?

Жавоб: ЖКнинг 246-моддасига мувофиқ, қуйидагилар контрабанда предмети ҳисобланади: кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар, Ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламалар, радиоактив материаллар.

9. Савол:Божхона органи томонидан қўлланилган маъмурий жарима ҳуқуқбузар томонидан неча кунда тўланиши лозим?

Жавоб:Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-моддаси 1-қисми талабларига кўра, маъмурий жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўгрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

10. Савол: Қайси турдаги ҳуқуқбузарликлар содир этганда божхона органлари шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туришваколати берилган?

Жавоб: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 287-моддасига асосан божхона органлари, ушбу кодекснинг 1842, 1843, 198, 227, 2271 - 22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатлидир.

11. Савол: Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан олиб қўйилган товарларни мусодара қилиш ваколатига эгами?

Жавоб: Божхона органлари маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан олиб қўйилган товарларни мусодара қилиш ваколатига эга эмас. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 27-моддасига асосан товарларни мусодара қилиш чораси фақатгина туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан қўлланилади.

Божхона органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан олиб қўйилган товарлар қонуний ҳал этишлик учун судларга ҳавола этилади.

12. Савол: Маъмурий ишда адвокат иштирок этиши мумкинми?

Жавоб:МЖтКнинг 297-моддасига асосан, Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда шу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни ушлаб туриш пайтидан бошлаб адвокат қатнашиши мумкин. 


193

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР