Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона соҳасига доир давлат хизматлари
935

1. БОЖХОНА ОМБОРИ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

1

Рухсат берувчи ҳужжат номи

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш.

2

Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати

Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган, лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;

- лицензия даъвогарининг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар билан ва моддий-техника билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

- автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд ва биноларнинг тархи
ва чизмаси;

- Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

3

Рухсатнома бериш ҳақидаги мурожаатни кўриб чиқиш муддати

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

4

Ундириладиган йиғим ёки давлат божи миқдори

Лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади ва у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

5

Рухсатнома беришни рад қилиш асослари

Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

6

Рухсатномани амал қилиш муддати

Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудуди, шунингдек, божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган омбор ва қўшимча бинолар эгалигида бўлган лицензия даъвогарига лицензия даъвогари, божхона омбори ҳудуди ҳамда бинолар ушбу Низом талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши шарти билан берилади.

7

Мазкур жараённи тартибга солувчи норматив ҳужжат (ёки идоравий номатив ҳужжат номи)

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
18 декабрдаги 1028-сонли қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом.

2. ЭРКИН ОМБОР ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

1

Рухсат берувчи ҳужжат номи

Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш.

2

Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати

Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи
ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган, лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;

- лицензия даъвогарининг эгалигида бўлган ва эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар
ва моддий-техника билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

- автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда эркин омбор учун мўлжалланган ҳудуд ва биноларнинг тарҳи ва чизмаси;

- Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

3

Рухсатнома бериш ҳақидаги мурожаатни кўриб чиқиш муддати

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

4

Ундириладиган йиғим ёки давлат божи миқдори

Лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади ва у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

5

Рухсатнома беришни рад қилиш асослари

Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

6

Рухсатномани амал қилиш муддати

Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудуди, шунингдек, эркин омбор сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган омбор ва қўшимча бинолар унинг тасарруфида бўлган лицензия даъвогарига, лицензия даъвогари, эркин омбор ҳудуди ҳамда бинолар ушбу Низом талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши шарти билан берилади.

7

Мазкур жараённи тартибга солувчи норматив ҳужжат (ёки идоравий номатив ҳужжат номи)

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
18 декабрдаги 1028-сонли қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом.

3. БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

1

Рухсат берувчи ҳужжат номи

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш.

2

Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати

Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган, лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;

- лицензия даъвогарининг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлари, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

- бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ҳамда омборларининг тарҳи ва чизмаси;

бож олинмайдиган савдо дўконида сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

- Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

3

Рухсатнома бериш ҳақидаги мурожаатни кўриб чиқиш муддати

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

4

Ундириладиган йиғим ёки давлат божи миқдори

Лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади ва у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

5

Рухсатнома беришни рад қилиш асослари

Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

6

Рухсатномани амал қилиш муддати

Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланилиши мўлжалланган ва мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омбор (мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан) эгалигида бўлган лицензия даъвогарига берилади.

7

Мазкур жараённи тартибга солувчи норматив ҳужжат (ёки идоравий номатив ҳужжат номи)

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
18 декабрдаги 1028-сонли қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом.

4. ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИГА ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНА ПЛОМБАЛАРИ
ВА МУҲРЛАРИ ОСТИДА ТАШИШГА РУХСАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА

1

Рухсат берувчи ҳужжат номи

Транспорт воситасига товарларни божхона пломбалари
ва муҳрлари остида ташишга рухсатнома.

2

Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати

Гувоҳнома олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 229-моддасида назарда тутилган.

3

Рухсатнома бериш ҳақидаги мурожаатни кўриб чиқиш муддати

Божхона органи томонидан гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ҳамда гувоҳнома бериш тўғрисида ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш муддатлари ариза қабул қилинган санадан эътиборан қуйидаги муддатлардан ошмаслиги керак:

- гувоҳнома якка тартибда берилганда – ўн иш кунидан;

- гувоҳнома конструкциянинг тури бўйича берилганда – йигирма иш кунидан.

4

Ундириладиган йиғим ёки давлат божи миқдори

Гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик
ва гувоҳнома берганлик учун божхона йиғимлари ундирилмайди.

5

Рухсатнома беришни рад қилиш асослари

Гувоҳнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

гувоҳнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг аризачи томонидан тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;

- автотранспорт воситасининг ушбу Кодекс 227-моддасида белгиланган талаблар ва шартларга номувофиқлиги;

- аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.

6

Рухсатномани амал қилиш муддати

Мазкур кодекс билан рухсатномани амал қилиш муддати белгиланмаган (Халқаро мақомдаги ҳужжатлар бундан мустасно).

7

Мазкур жараённи тартибга солувчи норматив ҳужжат (ёки идоравий номатив ҳужжат номи)

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 32-боби.

5. ХАЛҚАРО ЙЎЛЛАРДА ТАШИШ ДАФТАРЧАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ (ҳужжат рус тилида қабул қилинган)

1

Наименование разрешительного документа

Разрешения на использование книжки МДП.

2

Документы, предоставляемые субъектами предпринимательства для получения разрешения

Для получения разрешения на использование книжки МДП заявитель представляет в ГТК следующие документы:

- заявление на получение разрешения на использование книжки МДП, составленное по форме согласно приложению
№ 2 к настоящему Положению;

- письмо Гарантийного объединения, подтверждающее соблюдение заявителем условий и требований, предусмотренных подпунктами «а» — «в», «е» пункта
5 настоящего Положения;

- список водителей (с указанием фамилии, имени, отчества, серии и номера паспорта) и транспортных средств (с указанием марки, государственного номерного знака, периода эксплуатации транспортного средства у заявителя).

3

Срок рассмотрения заявления о выдаче разрешения

Сроки рассмотрения ГТК заявления и принятия решения
о выдаче разрешения на использование книжки МДП или отказа в его выдаче не могут превышать десяти рабочих дней с даты приема заявления.

4

Взимаемый сбор или размер государственной пошлины

За рассмотрение заявления и за выдачу разрешения
на использование книжки МДП сбор не взимается.

5

Основание для отказа в выдачи разрешения

Основанием для отказа ГТК в выдаче разрешения
на использование книжки МДП является:

- представление заявителем документов, необходимых для получения разрешения на использование книжки МДП, не
в полном объеме;

- несоответствие заявителя требованиям и условиям, предусмотренным пунктом 5 настоящего Положения;

- наличие в документах, представленных заявителем, недостоверных, неполных или искаженных сведений.

6

Срок действия разрешения

Разрешение на использование книжки МДП, выдается без ограничения срока действия.

7

Нормативный документ, регламентирующий порядок (или наименование ведомственного документа)

Таможенная Конвенция о международной перевозке грузов
с применением книжки (МДП).

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан «Об утверждении положения о порядке выдачи разрешения
на использование книжки МДП» №489 от 12 июля 2017 г.

 

17.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг