Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича статистик маълумотлар
8110

Давлат божхона қўмитасига 2020 йил I чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари ижроси бўйича давлат божхона хизмати органларида бир қатор амалий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитасида ўтказилаётган Ҳайъат ва ҳудудий божхона бошқармаларидаги кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали давлат божхона хизмати органларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олиниб, зарур бўлса муаллиф билан шахсан учрашувлар ташкил этилиб, муаммо ва масалалари ҳал этилмоқда.

Давлат божхона қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали келиб тушаётган мурожаатларни амалдаги қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш мақсадида Ҳайъат ва ҳудудий бошқармаларнинг Кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи кун тартибига киритилиб, амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб келинмоқда.

2020 йилнинг ўтган 1-чораги давомида ДБҚ марказий аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан жами 666 та (жисмоний шахслар 573 та, юридик шахслар 93 та) мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 188 таси (28,2%) электрон, 162 таси (24,3%) ёзма шаклда ва 316 таси (47,4%) оғзаки мурожаатларни ташкил этди.

Шундан, 354 таси (53,1%) божхона назоратини ташкил этиш ҳамда имтиёзли расмийлаштиш, 169 таси (25,3%) кадрлар билан ишлаш соҳасида, 40 таси (6%) мусодара қилинган товарини қайтариб олиш, 25 таси (3,7%) ходимлар ҳатти-ҳаракати норози, 78 таси (11,7%) бошқа масалалардаги мурожаатларни  ташкил этди.

Мазкур мурожаатларнинг 114 таси (17%) қаноатлантирилди, 472 таси (70%) бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилди, 24 таси (3,6%) рад этилди, 36 таси (5,4%) кўриб чиқиш босқичида.

ДБҚ ишонч телефони марказига ҳисобот даврида 284 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, 162 таси (57%) божхона назорати ва расмийлаштируви, 55 таси (19%) мусодара қилинган товарини қайтариб олиш, 44 таси (15%) имтиёзли расмийлаштириш масаласида, 14 таси (4,9%) ходимлар ҳатти-ҳаракатидан норози, 9 таси (3,1%) электрон дастурдаги муаммолар тўғрисидаги мурожаатларни  ташкил этди.

Мазкур мурожаатларнинг 64 таси (22,5%) қаноатлантирилди, 190 таси (66%) бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилди, 17 таси (5%) рад этилди ва қолган 13 таси (4,5%) кўриб чиқиш босқичида.

ДБҚ марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш, уларга асосланган жавоб хатларини юбориш, шу билан бирга чуқур таҳлил қилиш, шикоятларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш (айниқса такрорий мурожаатларни), уларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланмаслигини таъминлаш бўйича зарур тадбирлар кўрилмоқда.

ДБҚ Раиси ўринбосарлари ва Марказий аппарати тузилмаларининг мутасадди раҳбарлари ҳудудий божхона бошқармалари раҳбарлари тасдиқланган жадвал асосида вилоятларга чиқиб, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб, божхона соҳасидаги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимини топишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни кўриб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар мунтазам равишда таҳлил қилиниб, уларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши доимий назорат қилинмоқда.

Давлат божхона қўмитаси
Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

13.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг