Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Заргарлик буюмларини яширишга уриниш наф бермади Тезкор хабарлар

Амалдаги тартибларга кўра, вазни 65 граммгача бўлган заргарлик буюмлари юртимизга божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин. Аммо, ноқонуний даромад орттириш илинжидаги айрим шахслар юртимизга шу заргарлик буюмларини яширин йўллар билан олиб ўтишга уринишмоқда.

16.07.2019

Почта хизматларидан ғаразли мақсадда фойдаланиш жазосиз қолмайди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Божхона органларининг асосий вазифаларидан бири бу - божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш ҳисобланади.

16.07.2019

Дамасга яширилган сифати кафолатланмаган дорилар тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Божхона ходимлари томонидан айрим шахсларнинг сифати кафолатланмаган дори-дармонларни мўмай даромад орттириш мақсадида юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

15.07.2019

60,5 миллион сўмлик товарлар божхона назоратидан яширилганлиги фош қилинди Тезкор хабарлар

Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда.

15.07.2019

Дориларни яшириш наф бермади Тезкор хабарлар

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар шахсий фойдаланиш учун ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган турли номдаги 10 тагача дори воситаларини олиб ўтишларига рухсат этилади. Аммо баъзи бир фуқаролар томонидан мазкур тартиб-таомилларни бузишга бўлган уринишлари Тошкент халқаро аэропортида қайд этилди.

15.07.2019

Фармон мазмун моҳияти тушунтирилди Тадбирлар

Юртимиз инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, товар ишлаб чиқаришда ўзаро рақобатбардошликни кучайтириш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш бугун асосий масала сифатида қараб келинмоқда.

15.07.2019

Қадимий тангаларни яширинча олиб ўтишга уриниш фош этилди Тезкор хабарлар

Мамлакатимиз божхона чегараларидан маданий бойликларни яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар самарали кураш олиб боришмоқда.

15.07.2019

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, уларнинг олдини олиш ва содир этилишига сабаб бўлаётган ҳолатларга барҳам бериш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

15.07.2019

Профилактик суҳбат ўтказилди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда божхона тўловлари ва солиқлар бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли Фармони қабул қилинди.

15.07.2019

Қуролни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Божхона ходимлари томонидан қурол-яроғларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилди.

15.07.2019

Қоракўл териларини ноқонуний олиб чиқишга уринишнинг олди олинди Тезкор хабарлар

Божхона ходимлари мамлакатимиздан қоракўл териларини ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олишди.

14.07.2019

Почта жўнатмалари орқали юборилган психотроп дорилар фош этилди Тезкор хабарлар

Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган.

14.07.2019

Божхона ва солиқ ходимлари “ТВ-шарҳ” дастурида Тадбирлар

Хабарингиз бор, яқинда муҳтарам Президентимизнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сон Фармони қабул қилинди. Таъкидлаш жоизки, ушбу Фармон бевосита мамлакат иқтисодий ривожида муҳим ўринга эга.

13.07.2019

Термизда Адлия сайли ўтказилди Тадбирлар

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Бобур” истироҳат боғида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади” шиори остида "Адлия сайли" ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

13.07.2019

Инвестициялар жалб қилиш давом этмоқда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”

Кун сайин Андижон вилоятига қизиқиш билдираётган инвесторлар, хорижлик тадбиркорларнинг сони ортиб бормоқда.

13.07.2019

“Ангрен” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди Тадбирлар

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ангрен” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун навбатдаги очиқ мулоқот тарзида учрашув ташкил этилди.

13.07.2019

“Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган Божхона Комплексининг хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар учун ЭЪЛОНИ Эълонлар ва тендерлар

Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш, сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоққа чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, рақобатбардош ва сифатли заргарлик буюмларини тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек республика заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5755 ва ПФ-5721 сонли Фармонлари билан амалдаги тартибларга божхона сохасига оид қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

13.07.2019

Соҳа фаолияти телетомошабинлар нигоҳида Тадбирлар

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон манфаатларига қаратилган. Барча давлат ва нодавлат ташкилотлар очиқ ва шаффоф ҳолатда фаолият олиб бормоқда яъниким, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари учун барча эшиклар очиқ.

12.07.2019

Халқ билан мулоқот – энг устувор вазифа Тадбирлар

Маълумки, жорий йилнинг 27 июнь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

12.07.2019

Божхоначилар солиқ ва божхона имтиёзларига бағишланган телекўрсатувда иштирок этишди Тадбирлар

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июнь куни “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

12.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг