Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хавфли “сувенир” божхоначилар назаридан четда қолмади
389
Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари жанговар ўқнинг ноқонуний олиб ўтилишига ўз вақтида чек қўйишди.
Хавфли “сувенир” божхоначилар назаридан четда қолмади

“Тошкент-Москва” йўналиши бўйлаб учиб кетаётган фуқаро К.М. нинг багажи сканер воситасида текширувдан ўтказилганда унинг ичидаги кичик, деярли кўз илғамайдиган буюм ходимлар диққатини тортди. Сўнгра багаж холислар иштирокида кўздан текширилганда унинг ичидан бир дона 7.62 мм ли жанговар ўқ борлиги аниқланди.

Фуқаронинг сўзларига қараганда ушбу ўқни у мерос сифатида олиб кетмоқчи бўлган экан. Аммо, қонун барча учун баробар эканлиги ёддан чиқармаслик лозим.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг