Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 101 млн сўмлик заргарлик буюмларини тўхтатиб қолишди
1212
Юртимизга кириб келаётган ва хорижга сафарга отланган ҳар бир фуқаро амалдаги божхона қонунчилигига риоя этиши шарт. Аммо, заргарлик буюмларини Деҳлига ноқонуний олиб кетишга уриниш фуқаро М.З.га қимматга тушди. У “қизил” йўлакдан ҳаракатланар экан 62 млн.сўмлик, 413 грамм заргарлик буюмларини божхона декларациясида қайд этмади.
Божхоначилар 101 млн сўмлик заргарлик буюмларини тўхтатиб қолишди

Божхоначиларнинг ҳушёрлиги сабабли ушбу қимматбаҳо заргарлик буюмлари юртимизда қоладиган бўлди.

«Истамбул-Тошкент» йўналиши бўйига учиб келган фуқаро Н.Л.эса  қиймати 39 млн. сўмдан ортиқ 186,6 грамм заргарлик буюмларини юртимизга яширинча олиб кирмоқчи бўлган экан.

Ушбу иккала ҳолатда божхоначилар қонунбузарлардан умумий қиймати 101 млн. сўмлик, қарийб 600 грамм заргарлик буюмларини ашёвий далил сифатида олишди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

Давлат божхона қўмитаси

 Ахборот хизматии

 

23.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг