Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мевали дарахтлар тагига нима экилган эди?
321
Божхона ходимлари томонидан гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаётган шахслар фош этилди.
Мевали дарахтлар тагига нима экилган эди?

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари вилоят ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Бойсун туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, мазкур фуқаронинг томорқасига экилган анор дарахти тагида 20 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги ўстирилаётганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Денов туманида истиқомат қилувчи  фуқаро М.Р.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилди. Текширув жараёнида ушбу шахснинг томорқасидаги  гилос дарахти тагида 6 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

18.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг