Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Граната” шаклидаги атир ичига нима яширилган эди?
280
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
“Граната” шаклидаги атир ичига нима яширилган эди?

Қорақалпоғистон Республикаси  божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постига фуқаро Н.К. ўзининг “Тойота” русумли автотранспорт воситасида кириб келар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада, ушбу шахс холислар иштирокида белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Текширув жараёнида унинг автомобилидан “граната” шаклидаги атир идиши ва идиш ичида эса 1,84 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

9.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг