Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маиший техника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди
307
Божхоначилар томонидан товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Маиший техника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари А.Н. божхона тўловларидан қочиш мақсадида 17 миллион сўмлик 2 турдаги маиший техника воситаларини мазкур пост орқали ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатиб қолишди.

Шунингдек, “Поп” чегара божхона пости ходимлари фуқаро А.Ф.нинг 5 миллион сўмлик 2 дона кондиционерларни мазкур пост орқали ноқонуний олиб ўтишга уринганлигини аниқлашди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

9.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг