Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази тингловчиларига сертификатлар топширилди
197
Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида 4 ойлик бошланғич ўқув курсларини якунлаган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган бир гуруҳ тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Миллий кинология маркази тингловчиларига сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1029-сон қарори билан малакали кинологлар тайёрлаш ва хизмат итларини гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқдори, портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, шунингдек, қидирув-қутқарув, ҳимоя-қоровул, из қидирув хизмати, террорчиликка қарши ва бошқа операцияларда иштирок этиш йўналишлари бўйича тайёрлаш асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Шу муносабат билан  жорий йилнинг 12 мартидан 9 июлига қадар 15 нафар тингловчи “Антитеррор” йўналиши бўйича Миллий кинология марказининг 4 ойлик бошланғич тайёргарлик курcида таҳсил олди.

Марказ ходимлари томонидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига назарий машғулотлар замонавий услубларда видео ролик, презентациялар асосида олиб борилиб, амалий машғулотларга Марказнинг малакали инструкторлари жалб этилди.

Ўқув курси якунида тинловчилар тестларни муваффақиятли топширишди. Миллий кинология маркази раҳбарияти томонидан тингловчиларга намунали хулқи ва интизоми учун миннатдорчилик билдирилди ва келгусида самарали ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг