Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Парфюмерия” операцияси фош этилди
157
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини яширинча олиб ўтилишига қарши божхона органлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
“Парфюмерия” операцияси фош этилди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Андижон вилояти Жалақудуқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро М.С.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди. Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида фуқаро  Ғ.З.га тегишли бўлган қиймати 66,8 миллион сўмлик парфюмерия воситаларини сақлаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг