Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб киришга уринилган 13 000 дона электрон сигаретлар тўхтатиб қолинди
461
Айрим фуқаролар томонидан хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларни республикамизга ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уринишлар учрамоқда.
Яширинча олиб киришга уринилган 13 000 дона электрон сигаретлар тўхтатиб қолинди

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатизга кириб келган поезд йўловчиларидан бирининг юклари божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 10,5 миллион сўмлик салкам 300 дона 170 литрдан ортиқ пиво ичимликлари борлигини аниқланди.

Шунингдек “Алмата-Нукус” йўналиши билан кириб келган поезд йўловчиларидан Б.М. ва К.О.нинг юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада ушбу шахс юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 13 минг дона электрон сигаретлар, салкам 90 кг болалар бўтқаси ва бошқа маҳсулотлар борлиги маълум бўлди. Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 51,1 млн. сўмни ташкил этар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг