Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг!
315
Ққонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ва ўзгаришлар билан танишинг!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 660-сон қарорига биноан маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш бўйича транспорт ҳаражатларининг 50 фоизгача қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилинади.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги манфаатдор субъектларга компенсация тақдим этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Компенсация 2019 йил 1 майдан бошлаб экспорт қилинган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилади.

Бунинг учун маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаган мамлакатларга экспорт қилинган (тухум маҳсулоти бундан мустасно), маҳсулот учун камида 30 фоиз тўловлар тушган ёки банк аккредитиви очилган, экспорт шартномасида маҳсулотни етказиш харажати манфаатдор субъект зиммасига юкланган ва ушбу харажатлар учун тўловлар ушбу субъект томонидан амалга оширилган бўлиши зарур.

Компенсация олиш учун аризаларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

экспорт ёки воситачилик шарномаси;

божхона юк декларацияси нусхаси;

манфаатдор субъект билан темир йўл транспортида юкларни ташиш бўйича тузилган шартнома нусхаси;

манфаатдор субъект томонидан темир йўл ташкилотига тўловни амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

маҳсулот экспорт қилинган давлат божхона органи  ва юкни қабул қилган темир йўл станцияси белгиси қўйилган юкхат нусхаси;

юк юборилган станциядан юкни қабул қилиб олган сўнги станциягача бўлган масофа тўғрисидаги маълумот;

маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.

Хорижий валютада тўлов амалга оширилган транспорт ҳаражатлари учун компенсация миллий валютада амалга оширилади. Хорижий валютада тўлов амалга оширилган транспорт ҳаражатининг миллий валютадаги қиймати манфаатдор субъект томонидан транспорт ҳаражатлари учун тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланинг ва қонунчиликдаги янгиликлардан тезкор билан хабардор бўлиб боринг.

13.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг