Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Импортни оптималлаштириш масаласида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
92
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишлаб 2019 йил 17 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ва билдирилган асосли эътирозлар Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан хизмат йиғилишида барча шахсий таркиб ўртасида танқидий кўриб чиқилиб, импортни оптималлаштириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Импортни оптималлаштириш масаласида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Шу билан бирга, 2019 йил 27 сентябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг мажлислар залида Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоятда фаолият кўрсатадиган барча сертификатлаш ва рухсатнома бериш органлари, савдо-саноат палатаси, вилоят иқтисодиёт ва солиқ бошқармалари, вилоят Марказий банки ҳамда тижорат банкларининг масъул ходимлари, импортни оптималлаштириш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда вилоятнинг йирик импортёрлари иштирокида саноатни янада ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштириш ва импортни оптималлаштириш юзасидан  кенг  қамровли   очиқ   мулоқот   учрашуви  ўтказилди.

Тадбир давомида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорларга  экспортни  рағбатлантириш ва импортни оптималлаштириш юзасидан вилоят божхона бошқармасида доимий равишда тушунтириш ва ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилаётганлиги таъкидланиб, ташкил этилган импортни оптималлаштириш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда доимий импорт таҳлилини амалга ошириб бориш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан импортёрларни учраштириб, маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган товарларни сотиб олиш бўйича тушунчалар берилди ҳамда импорт қилинаётган айрим турдаги товарлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилиши бўйича тақдимот қилиниб, таҳлилий маълумотлар орқали кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда Давлат божхона қўмитаси томонидан мамлакатимизга хориждан импорт қилинаётган асосий халқ истеъмол товарларининг ҳажмлари бўйича таҳлиллари, мамлакатимиз аҳолиси учун зарур бўлган халқ истеъмол товарлари катта ҳажмларда импорт қилинаётганлиги, мазкур ҳолат эса бу турдаги товарларга эҳтиёж ҳамон юқори эканлигини кўрсатилиб, ушбу товарларни республикамизнинг тадбиркорлари томонидан маҳаллийлаштириш мумкинлиги айтиб ўтилди ва импорт қилинаётган асосий халқ истеъмол товарларининг ҳажмлари бўйича таҳлиллари барча импортёрларга расмий ва электрон шаклда тақдим этилди.

Очиқ мулоқот якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилиб, вилоят тадбиркорлари билан доимий равишда учрашувлар ўтказилишига ҳамда мавжуд муаммоларни хамкорликда бартараф  этиш  бўйича  келишиб  олинди.

8.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг