Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
АГРО-2019: ишлаб чиқариш, логистика ва экспорт уйғунлиги
99
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Highway logistics center” логистика марказида Халқаро пресс-клубнинг мамлакатимиз қишлок хўжалиги маҳсулотлари экспорти муҳокамакасига бағишланган “АГРО-2019: ишлаб чиқариш, логистика ва экспорт уйғунлиги” мавзусида тадбир ўтказилди.
АГРО-2019: ишлаб чиқариш, логистика ва экспорт уйғунлиги

Унда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари мутасадди ходимлари, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининиг “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости вакиллари, тадбиркорлар, ҳамда  Халқаро пресс-клуб аъзолари, экспертлар, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида журналистлар логистика маркази фаолияти ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Highway logistics center” логистика маркази 2018 йил январь ойидан ўз иш фаолиятини бошлаган. Марказ автосервис хизмати, меҳмонхона, ошхона, божхона назорати, катта юк машиналари авто тураргоҳи кабилардан иборат. Марказнинг умумий майдони 14,42 гектардан иборат ва автотранспорт воситалари сиғими 250 тани ташкил этади. Бундан ташқари, марказда божхона омбори ва 150 автотранспорт учун тураргоҳ қурилиши битказилиши арафасида.

Сўнгги йиллар давомида божхона соҳасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жорий қилинган янги тартиб ва қулайликларнинг барчаси ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини оширишга қаратилди. Пресс-клубнинг навбатдаги сессия мавзусидан келиб чикиб божхона органи ходимлари бу борадаги ишлар ҳақида маълумотлар беришди.

Тадбир давомида мева-сабзовотларни қанча қисми қайта ишланиши, қайси бозорларда сотилиши, мева-сабзовотларни қайта ишлаб чиқариш соҳасида қандай ўзгаришлар қилинаётгани, логистика, экспорт, транспорт масалаларида нималар ўзгаряпти ва қандай муаммолар бор каби саволларга бир қатор вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари батафсил жавоблар беришди.

 

12.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг