Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
103
Маълумки, мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ валюта сиёсатини либераллаштириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта маблағларини эркин тасарруф қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш ҳамда тадбиркорларга валюта операцияларини амалга оширишда тенг шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Аммо, яратилаётган қулай шарт-шароитларга қарамасдан, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ташқи савдо шартномалари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тўлов интизом қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда.

Импорт шартномалари доирасида хорижий ҳамкорларга чиқарилган валюта маблағлари бўйича товарларнинг мамлакатимиз ҳудудида белгиланган муддатларда олиб кирилмаганлиги ёки экспорт қилинган товарлар юзасидан валюта тушумларининг ўз вақтида таъминланмаганликлари сабабли муддати ўтган дебитор ёки кредитор қарздорликлар юзага келмоқда.

Экспорт-импорт операциялари жараёнларида юзага келган дебитор қарздорликни ундириш масалалари бўйича 15 октябрь куни Самарқанд вилояти божхона бошқармасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти,  Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, шаҳар статистика бошқармаси, вилоят Марказий банк ҳамда тижорат банклари, шаҳар солиқ бошқармаларининг масъул ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

Учрашувда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов сўзга чиқиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бўйича бир қанча тушунтириш ишларини олиб борди. 

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида банк, солиқ ва божхона ходимлари бириктирилди ҳамда масъул идоралар томонидан ҳудудий ишчи гуруҳга кунлик маълумот алмашиш натижасида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш амалиёти йўлга қўйилди.

17.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг