Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Божхона хабарлари” кўрсатуви яна эфирда
138
Мамлакатимизда тадбиркорларга қулай шарт-шароит яратиш, улар олдида турган муаммоларни ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек Юртбошимиз томонидан божхона соҳасига доир қабул қилинаётган фармон ва қарорлар мазмун моҳияти ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали халқ эътиборига тақдим этиш мақсадида Андижон вилояти телерадиокомпанияси қошида “Божхона хабарлари” кўрсатуви ташкил этилган.
“Божхона хабарлари” кўрсатуви яна эфирда

Мазкур кўрсатувнинг навбатдаги сони ҳам эфир юзини кўрди. Кўрсатувнинг навбатдаги сони давра суҳбати шаклида тайёрланди ва унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Солиқ ва божхона имтиёзларини берилишини янада тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисидаги ПФ 5755-сон қарори мазмун моҳияти,  ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун ушбу Фармоннинг қулайлиги, яратилган имкониятлар ҳақида тўла тушунчалар берилди.

Бугунги кунда божхона соҳасининг кўзгусига айланиб бораётган божхона соҳасида хавфларни бошқариш, божхона чегараларида самарали божхона назоратини амалга ошириш, тез ва сифатли хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, бундан ташқари товарларни сертификатлаштириш тартиби, унда берилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланган ҳолда турли найрангларга йўл қўймаслик ва унинг ҳуқуқий оқибатлари  ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Кўрсатув давомида божхона органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, профилактик тадбирлар ҳамда божхона хизмати ходимларининг ота-оналари, оилалари иштирокида ўтказилаётган учрашувлар ўзининг ижобий натижасини беришига ишонч билдирилди.

Фуқаролар томонидан божхона органларига келиб тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб бошқарма рахбарияти тавсиясига асосан, илк маротаба “қандай қилиб четдан олиб келинаётган товарларга божхона тўловлари ҳақида маълумот олиш” мумкинлиги ҳақида кўргазмали видеолавҳа тайёрланиб эфирга узатилди.

Ислоҳотлар замонида яшаяпмиз, замон билан ҳамнафас бўлиш, юклатилган шарафли вазифани амалга ошириш, бу билан фуқароларнинг божхона соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир божхоначининг бурчи ҳисобланмоғи лозим.

 

26.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг