Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Меҳрибон юрак”акциясида божхоначилар муносиб иштирок этишди
35
Навоий вилоятида юрак хасталиги билан туғилган болаларни даволашга қаратилган “Меҳрибон юрак” хайрия акцияси бўлиб ўтмоқда.
“Меҳрибон юрак”акциясида божхоначилар муносиб иштирок этишди

Вилоят ҳокимлиги, Ёшлар Иттифоқи ва бир қатор корхона ва ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган ушбу акцияни ўтказишдан асосий мақсад, юрак хасталигидан азият чекаётган болаларни ҳар томонлама
қўллаб-қувватлашдир. Шу мақсадда махсус ҳисоб рақамлар ташкил этилиб, саховатли инсонлар томонидан йиғилган маблағлар эвазига бемор болаларни даволаш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш режалаштирилди. Шунингдек, хайрия акциясига ҳамоҳанг равишда беморлар учун ихтиёрий равишда қон топшириш тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу хайрия тадбирларида божхона ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Бугун эрта тонгдан вилоят қон қуйиш марказида бир гуруҳ божхоначилар томонидан беморлар учун қон топширилди. Эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган ушбу тадбир орқали юраги хаста беморлар ўз дардига шифо топади.

Албатта бу каби тадбирлар бемор болаларни соғлом ҳаётга қайтариш, инсонлар ўртасида раҳм-шафқат ва меҳр-оқибат каби туйғуларни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

23.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг