Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Termiz Cargo Centr”да долзарб масалалар муҳокама этилди
73
Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган “Termiz Cargo Centr” МЧЖ ҳудудида тадбиркорлик субъектлари ва автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни қонуний ечимлари юзасидан навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
“Termiz Cargo Centr”да долзарб масалалар муҳокама этилди

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Набиев, солиқ бошқармаси ҳамда адлия бошқармаси раҳбарияти, мутасаддилари тадбиркорлар ва автотранспорт воситаларида халқаро ташувни амалга оширувчи ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда, автотранспорт воситаларини  Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ҳамда божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда тақдим этиладиган ҳужжатлар, уларга бериладиган муддатлар ва қўйиладиган меъёрий талаблар юзасидан сўз олиб борилди.

Сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 18-, 19-моддаларига кўра,  товарлар ва транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ёки божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда ташувчи божхона декларациясини ёки уларни божхона ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўювчи ҳужжатларни, шунингдек автотранспорт воситасида халқаро ташиш чоғида қўйиладиган талаблар тадбир иштирокчиларига кенг тарзда тушунтириб беришди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 2 июлда 1382-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юк хатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича Йўриқнома”сига кўра, товар-транспорт юк хатлари ва йўл варақалари бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланиши, товар-транспорт юк хатлари ва йўл варақалари бланкалари ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлиши кераклиги, шунингдек, ташувчилар товар-транспорт юк хатлари ва йўл варақалари бланкаларидан фойдаланилиши устидан назорат қилишлари ва уларнинг ҳисобини юритишлари кераклиги бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Давра суҳбати давомида тадбиркорлар ва ташувчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан жавоблар берилди.

Учрашув  сўнгида, божхона соҳасига доир мавжуд тушунмовчиликлар ва мулоҳазалар юзасидан тизимда кечаю-кундуз ишлаб турган Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли “Ишонч телефонлари”га  исталган вақтда  мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

7.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг