Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначилар “Юзма-юз” кўрсатувида иштирок этишди
359
Мамлакатимизда божхона соҳасига доир қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Наманган вилояти телерадиокомпаниясида вилоят божхона бошқармаси масъуллари тўғридан-тўғри эфирга узатилган “Юзма-юз” кўрсатувида иштирок этишди.
Наманганда божхоначилар “Юзма-юз” кўрсатувида иштирок этишди

Кўрсатувнинг навбатдаги сонида бошқарма бошлиғи ўринбосари И.Жалолов бошчилигидаги бир гуруҳ божхоначилар иштирок этишиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда соҳага тегишли энг сўнгги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва бу қонунлар асосида тизимда бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Кўрсатувда божхоначиларга фуқаролар томонидан кўплаб турли хил саволлар берилди. Саволларга соҳа мутахассислари Божхона кодекси ҳамда божхона қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда аниқ ва тушунарли тарзда жавоблар қайтаришди.

Фуқаролар асосан божхона постлари орқали товарларни олиб ўтиш нормалари, божхона органларига ишга кириш тартиби, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби, хориждан автотранспорт воситаларини олиб кириш ва божхона расмийлаштируви жараёнида ундириладиган божхона тўловлари тўғрисидаги саволлар билан мурожаат қилишди.

Кўрсатув мобайнида бугунги кунда тадбиркорлар ва жисмоний шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фаолият кўрсатаётган Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ва вилоят божхона бошқармасининг (69)-234-33-01 “Ишонч телефон” телефон рақамлари эслатиб ўтилди.

“Очиқ мулоқот” якунида бу каби мулоқотлар давомий бўлиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари учун бошқарма эшиклари ҳамма вақт очиқлиги, ҳар бир мурожаат ўз вақтида ва юқори савияда кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтилди.

12.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг