Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида иқтидорли курсант ва тингловчиларнинг илмий давра суҳбати бўлиб ўтди
347
Божхона институтида “Ўзбекистон Республикасини жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини жадаллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида иқтидорли курсант ва тингловчиларнинг илмий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Божхона институтида иқтидорли курсант ва тингловчиларнинг  илмий давра суҳбати бўлиб ўтди

Унда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти талаба ва магистрантлари оммавий ахборот воситалари ҳамда Божхона институти шахсий таркиби иштирок этди.

Давра суҳбати очилишида иштирокчиларга бугунги кунда божхона иши Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий муносабатлари тизимининг муҳим қисми сифатида концептуал, ташкилий, ҳуқуқий, технологик, таҳлилий ва бошқа йўналишларда узлуксиз ривожланиб бориши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шу жумладан, Божхона институти бошлиғи биринчи ўринбосари, божхона хизмати подполковниги Жамшид Қодиров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини жадаллаштиришда божхона органларининг ўрни ва аҳамияти, бунда амалга оширилаётган божхона маъмурчилигидаги ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикасини жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини жадаллаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармонида “Халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш” бандлари бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ҳозирги ҳолати тўғрисидаги тенденцияларга тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви жараёнидаги муаммо ва тўсиқлар, уларнинг ечимлари бўйича асосли таклифлар баён этилди.

Юқоридагиларга қўшимча тарзда, тадбир якунида жаҳон бозоридаги Ўзбекистоннинг олиб бораётган ташқи иқтисодий сиёсати, рақобатчи ва ҳамкор давлатларнинг иқтисодий имкониятларининг таҳлили ёритилди. Иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга батафсил жавоблар берилди.

13.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг