Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди
305
Ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси каби шарафли ва муқаддас туйғуни чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш бугунги таълим ва тарбия тизими олдида турган устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Божхона институтида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ф-5529-сон фармойиши билан тасдиқланган Дастур ижроси доирасида жорий йилнинг 25 декабрь куни Божхона институтида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Унда Мирзо Улуғбек тумани 171-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда ўқувчиларга институт ходимлари томонидан ўқотар қуролларни тузилиши ва жанговар имкониятлари, танкка ва пиёдаларга қарши миналар хусусиятлари, саф тайёргарлиги машғулотлари, қўл жанги, карабинчилар чиқишлари, пневматик тўппончадан ўқ отиш ва автоматни қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш машғулотлари кўрсатиб ўтилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол, ҳарбий-ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

26.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг