Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандлик божхоначилар “Долзарб мавзу” кўрсатувида иштирок этишди
329
Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга йўналтирилган солиққа тортиш ва божхона-тариф тизимини тартибга солишни самарали тизимини шакллантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Самарқандлик божхоначилар “Долзарб мавзу” кўрсатувида  иштирок этишди

Жумладан, Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясида эфирга узатилган “Долзарб мавзу” кўрсатувида божхона тизимида сўнги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига эътибор қаратилди.

Кўрсатув давомида божхоначилар божхона расмийлаштирувидаги имтиёзлар, божхона тўловлари соҳасидаги ўзгаришлар, 2020 йил 1 январдан бошлаб “Ягона дарча” божхона ахборот тизимини амалиётга жорий этилиши, божхона чегараси орқали олиб кирилаётган товарларнинг божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилганлиги ҳамда “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун юзасидан кўпчиликка қизиқ бўлган мавзуларга тўхталиб ўтишди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5837-сон Фармони билан 2019 йил 1 октябрдан ҚҚС ставкаси 20% дан 15% га туширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 октябрдаги ПҚ-4470-сон қарори билан 2020 йил 1 январдан амалиётда мавжуд 11 293 турдаги товарлар бўйича импорт божи ставкаларидан:

- 7 261 турдаги товарлар ставкаси ўзгаришсиз қолди;

- 2 730 турдаги товарларга ставка жорий этилди;

- 1 096 турдаги товарларга ставкалар оширилди;

- 208 турдаги товарларга ставкалар пасайтирилди.

Тадбирда таъкидландики, тизимда жорий этилаётган “Ягона дарча” божхона ахборот тизими энг аввало тадбиркорларнинг оворагарчиликларини олдини олиш, импорт ва экспорт товарларини расмийлаштириш учун сарфланаётган вақтни қисқартириши ҳамда республикамизнинг инвестицион жозибадорлигини оширишда хизмат қилади.

Бу каби кўрсатувлар давомий бўлиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари учун бошқарма эшиклари доимо очиқлиги, ҳар бир мурожаат ўз вақтида ва юқори савияда кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтилди.

27.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг