Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бўлажак божхоначиларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди
224
Она Ватан! Нима учун Ватанни она сўзи билан ёнма-ён ишлатамиз? Чунки Ватан ҳам онамиз сингари азиз, меҳрибон ва ягонадир.
 Бўлажак божхоначиларнинг оила аъзолари билан учрашув  бўлиб ўтди

Фарзандлари ўқиётган соҳа ва танлаган касбининг келажагида тутган ўрни борасида қизиқиши, шу билан бирга Ватанига бўлган меҳри қай даражада эканини билиш ота-онанинг ҳам бурчидир, албатта.

Шу муносабат билан, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида таълим олаётган курсантларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Сатторов сўзга чиқиб, Божхона институтида курсантларга таълим олишлари учун яратилган имкониятлар, уларнинг ўқув-тарбиявий ўзлаштириш даражалари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Курсантларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантиришда ота-оналарнинг фаоллигини кучайтиришга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Кадрлар бўлими бошлиғи У.Байтураев ҳам қилган ўз маърузасида она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг шуҳратини дунёга тараннум этиш билан боғлиқ энг муҳим тушунчалар, ҳаётий ва профессионал кўникмаларни илм-маърифат асосида ёшларнинг қалби ва онгига илк болалик давридан бошлаб сингдириб бориш муҳим вазифаларимиздан бири саналишини, шу ўринда буюк бобокалонларимиз - Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди ва  Нажмиддин Кубролар жасоратини эслатиб  ўтди.

Учрашувда Божхона институтидаги шарт-шароитлар, курсант одоби, уларнинг таълим олиши бўйича ҳамкорликдаги ишлар кўлами, олдинда турган вазифалар муҳокама қилинди. Бу борада махсус тайёрланган видеороликлар намойиш этилди ва курсантларнинг оила аъзолари  томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб берилди.

Тадбир сўнгида ота-оналар божхона институтида яратилган шарт-шароитлар хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

 

30.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг