Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Энг намунали бошланғич ташкилот етакчиси аниқланди
316
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, навқирон авлоднинг маънавий-маданий савиясини юксалтириш, уларни эзгу ғоя атрофида бирлаштиришда Қуролли Кучлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, корхона, ташкилот ҳамда муассасаларда фаолият юритаётган ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.
Энг намунали бошланғич ташкилот етакчиси аниқланди

Жумладан, Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилояти Кенгашининг “Ёшлар маркази” биносида “Йил эътирофи – 2019” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда ёшлар иттифоқи етакчилари ва иқтидорли фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Ушбу танловнинг вилоят босқичида Хоразм вилояти божхона бошқармаси Ёшлар иттифоқи етакчиси Хўжаниёзов Жўрабек I даражали диплом билан тақдирланиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қуролли кучлар тизимида “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг энг намунали ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти” танлови ғолиблари ҳам тақдирланди.

30.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг