Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз
320
Мамлакатдаги иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, кўп жиҳатдан божхона органларидаги кадрлар салоҳиятига боғлиқ, чунки уларнинг касбий фаолияти давомида ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ҳарактердаги муносабатлар билан амалий мулоқотларга киришади.
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз

Шунинг учун, бугун божхона соҳасида хизмат қилмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро божхоначи касбини, божхона фаолиятини, чуқур иқтисодий билимларни эгаллаши, фавқулодда вазиятларда кечиктирмай иш кўриш маҳоратига эгалик қила олиши лозим. Бундай қобилиятни шакллантиришда ҳамда етук кадрларни тайёрлашда эса Божхона институтининг ўрни беқиёсдир.
Бугун Божхона институтида курсантларни ўқитиш жараёнида маҳсус фанлар бўйича ўқув юкламаси, шунингдек, ихтисослаштирилган тренажер-имитацион ва дастурий комплексларни қўллаш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, профессор-ўқитувчилар таркибини юқори даражадаги касбий ва педагогик маҳоратга, шу жумладан, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар билан жамлашга қаратилмоқда.
Шу ўринда, Президентимиз Ш.Мирзиёев 2019 йил 27 декабр куни мамлакатимиз ёшлари билан булиб ўтган учрашувда 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, – дея таъкидлади.

Президентимизнинг мазкур кўрсатмалари асосида божхона тизимида хам божхона тингловчиларининг билим савияларини амалий кўникмаларини ошириш бўйича бир қатор ишлар ташкил қилинган.
Хусусан, Божхона институтида таҳсил олаётган талабалар қишки таътилда бўлган вақтларида амалий тажриба, касбий маҳоратларни эгаллашлари, амалий кўникма ҳосил бўлиши учун ҳудудий бошқармаларда  Божхона институти тинловчиларига маҳорат дарслари ташкил этилган.

Фарғона вилояти божхона бошқармасида Божхона институтида таҳсил олаётган айни дамда қишки таътилда бўлган фарғоналик тингловчилар учун ана шундай амалий учрашув ташкил этилди.
Ўқув машғулотида энг аввало кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган божхона ходимларининг амалий тажрибаларидан юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар, чегара ҳудудларда ходимларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда ишлаш жараёнидаги кўп учрайдиган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тушунчалар берилиб, ҳар бир тингловчининг Божхона институти ўқув жараёнида олган назарий билимлари қайта синовдан ўтказилди.Божхона институти 2, 3, 4-чи курс тинловчиларига халоллик, коррупцияга қарши курашиш йўлида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида билим ва кўникмалар берилди, шу билан бирга бўлажак божхона ходимларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида вилоят тасарруфидаги божхона постларида амалиёт ўташлари юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

Президентимиз таъбирлари билан айтганда - “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” шу сабабли, бу каби амалий ўқув дарслари яқин йилларда ўз самарасини бериб, авваламбор, бутун божхона тизими модернизациясини янги сифат босқичига кўтариб, ватанпарвар мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.

7.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг