Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Посбониман муқаддас юртнинг!
267
Юртда ватанни севадиган, ардоқлайдиган ва ҳимоя қиладиган мардлар бор экан шу юрт доимо юксалаверади, гуллайверади. Ҳар бир эл, ҳар бир миллат учун ўзининг туғилиб ўсган ватанидан ардоқлироқ маскан бўлмаса керак.
Посбониман муқаддас юртнинг!

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида “Посбониман муқаддас юртнинг!” мавзусида иншо ва шеърий асарлар танлови бўлиб ўтди.

Тадбирда божхона ходимлари билан бир қаторда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Ёзувчилар уюшмаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Юқори савияда ташкил этилган тадбир иштирокчиларга бирдек манзур бўлди. Унда сўз олганлар ушбу тадбир нафақат ижодкор ёшлар, балки аҳоли, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ҳам ўтказиб келинаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг, ходимлар иштирокидаги иншолар ва шеърий асарлар танловига старт берилди. Ҳар бир ёзилган иншо ва шеърларда бебаҳо неъмат бўлмиш мустақилликнинг беқиёс аҳамияти, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси, аждодларимизнинг маънавий мероси ва миллий қадриятларимизнинг ижтимоий ҳаётдаги роли акс эттирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Уларга эсдалик совғалар билан бирга танловнинг кейинги босқичига йўлланма ҳам тақдим этилди.

8.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг