Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тажрибали мутахассислар иштирокида сайёр ўқув машғулоти бўлиб ўтди
324
Божхона қўмитаси томонидан мамлакатимизда амалга оширилaётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожи учун қулай шароитлар яратиш борасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини тушунтириш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳамда жойларда амалиёт билан назариянинг уйғунлигини таъминлаш мақсадида Божхона институтининг малакали ходимлари томонидан жойларда сайёр ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Тажрибали мутахассислар иштирокида сайёр ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Шундай сайёр ўқув машғулотларининг навбатдагиси Бухоро вилояти божхона бошқармасида ўтказилди.

Тадбирда Божхона институтининг Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси бошлиғи Қ.Каримқулов сўзга чиқиб, у ўз маърузасида бугунги кунда ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида учраётган муаммолар, ходимлар томонидан товарларни ТИФ ТН кодини таснифлаш бўйича йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларнинг ечимига тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, тадбир давомида божхона органлари олдига қўйилаётган талаблар, мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Шунингдек, учрашув сўнгида ходимлар ўртасида савол-жавоблар ташкил қилиниб, муаммоли вазиятлар бўйича тўғри ва аниқ ечимлар кўрсатиб ўтилди.

9.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг