Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фуқаро ов қуролини ўз хоҳиши билан божхона ходимларига топширди
361
Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш йўлида олиб борилаётган профилактик тадбирлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.
Фуқаро ов қуролини ўз хоҳиши билан божхона ходимларига топширди

Хусусан, Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи фуқаро Қ.А ҳовлининг том қисмида ҳеч кандай ҳужжатларга эга бўлмаган, эски ва мукаддам фойдаланилган, 1 дона ов куроли ҳамда 7 дона бўш гилзаларни ўз хоҳиши билан божхона органларига топширди.

Шунингдек яна бир ҳолатда, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар натижасида Хўжаобод тумани Манак қишлоғида яшовчи фуқаро С.С яшаш хонадонининг ер-тўла қисмида сақлаётган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 дона таҳта қўндоқли, 1 стволли, 16 калибрли ов қуролини ўз ихтиёри билан божхона органларига тақдим этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

25.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг