Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Депутатлар божхоначилар билан учрашув ўтказишди
315
Шу кунларда парламент қуйи палатаси депутатлари назорат-таҳлил фаолиятини олиб боришга киришиш билан бирга, жойлардаги муаммоларни ўрганиш, реал вазият билан танишиш мақсадида ҳудудларда бўлиб турибди. Ҳар бир фракция, ҳар бир қўмита ўз йўналишидан келиб чиқиб, жойларда ўрганишлар олиб бормоқда, соҳалардаги муаммолар билан қизиқмоқда.
Депутатлар божхоначилар билан учрашув ўтказишди

2020 йил 29 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмита раиси Эркин Салихов ҳамда қўмита раисининг ўринбосари Алишер Хамраев Самарқанд вилояти божхона бошқармасида божхона ходимлари билан учрашув ўтказди.

Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Дониёр Юсупов очиб берди. Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Э.Салихов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, жамиятимиз тараққиёти йўлида қонунчилигимизда янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг аҳамияти, шунингдек, божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Хусусан, мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш, таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этиш, бизнес муҳитини янада яхшилаш, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлаш масалаларида белгиланган вазифалар тўғрисида фикрлар билдирилди.

Тадбирда мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг кафолати бўлган миллий армиямизни шакллантириш, замонавий Қуролли Кучларни барпо этиш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида айтиб ўтилди.

Жумладан, Мудофаа доктринаси, «Мудофаа тўғрисида»ги, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Президентимизнинг Қуролли Кучлар тизимини кучайтириш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилишга оид бир қатор қарорлари қабул қилинди.

Шунингдек, қўмита раисининг ўринбосари А.Хамраев сўз олиб, божхоначиларга депутатлар парламент қуйи палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти, депутатлик корпуси иш услублари юзасидан ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Учрашув давомида иштирокчилар депутатларга қонунчилигимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусида белгиланган режалар тўғрисида саволлар билан мурожаат этишди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда келгусида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида шу каби учрашувларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг