Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Санитария-эпидемиология осойишталик маркази пунктлари замонавий техник воситалари билан таъминланмоқда
176
Сўнгги кунларда бутун дунё мамлакатлари бўйлаб глобал муаммога айланаётган ва тобора кенгайиб бораётган “коронавирус” касаллигига қарши юртимиз бўйлаб кенг чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Буни мамлакатимиз бир қанча коронавирус ўчоғига айланган давлатлар билан авиақатновларни тўхтатилиши мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Санитария-эпидемиология осойишталик маркази пунктлари замонавий техник воситалари билан таъминланмоқда

Жумладан, бу касалликни юртимиз чегаралари бўйлаб кириб келишини олдини олиш мақсадида чегара божхона постларида жойлашган санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пунктлари ҳам замонавий технологиялар билан таъминланмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постида жойлашган санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пункти ходимлари ҳам “Testo 890-2” номли инсон ҳароратини масофадан визуал ўлчашга мўлжаллаган техник восита билан таъминланди. Мазкур техник восита билан қолган чегара божхона постлари ҳам тез кунларда таъминланиши кутилмоқда.

Шунингдек, хорижга кетаётган юртдошларимизга ҳам коронавирус ҳақида ҳамда унинг юқиши мумкин бўлган ҳолатлар ва ундан ҳимояланиш ҳақида маълумотлар берилмоқда.

7.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг