Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш ходимлар билан учрашувлар давом эттирилмоқда
143
Ёшлар эртанги кунимизнинг эгалари ҳисобланади. Уларни биз бугун қанчалик маънавий, руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватласак, келажагимиз шунчалик ёрқин бўлади десак, адашмаймиз.

Шу мақсадда,  Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам ёш ходимлар билан учрашувлар ўтказилиб уларда мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилмоқда.

Хусусан, “Сариосиё” чегара божхона постида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг яшаш шароитлари ва улардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўргaниш мақсадида, мазкур пост бошлиғи Р.Панжиев ходимларнинг яшаш хонадонларига бориб улар билан дўстона суҳбат ўтказди.

Хонадонларда ўтказилган учрашувлар давомида, ёш ходимларнинг ота оналарига миннатдорчилик билдирилиб, фарзандларининг янада камол топишида, ҳалол ва пок хизмати ила юртимиз ҳамда божхона тизими келажагига муносиб ҳиссаларини қўшишларида оила аъзоларининг ўрни ғоятда муҳимлиги баён этилди. Шунингдек, бирор муаммо мавжуд бўлганда исталган вақтда шахсан пост бошлиғига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилиб, ёш ходимларга Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳам юксак ишонч ва эътибор берилаётганлиги таъкидланди.

Дарҳақиқат, келажак ёшлар қўлидадир, уларга қаратилаётган эътибор эса келажак сари қўйилаётган мустаҳкам қадамдир.

3.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг