Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Коронавирус”дан ҳимояланиш юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда
194
Дунё бўйлаб тобора тарқалиб бораётган “COVID-19 коронавирус”га қарши деярли барча мамлакатларда чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу жумладан юртимизда ҳам мазкур касалликнинг мамлакатимизга кириб келишини олдини олиш мақсадида вирус кенг тарқалаётган давлатлар билан қатновлар вақтинча тўхтатилиб, чегара божхона постларидаги санитария-эпидемиология назорат пунктларида текширув кучайтирилган, худудларда эса вирусдан сақланиш бўйича кенг жамоатчилик вакилларига тарғибот ишлари ўтказилмоқда.
“Коронавирус”дан ҳимояланиш юзасидан учрашувлар  ўтказилмоқда

“COVID-19 коронавирус”ни юртимизга кириб келишини олдини олишда божхона органлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Хусусан,  Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда жойларда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда хорижга йўл олаётган фуқароларга “COVID-19 коронавирус”дан сақланиш, ўз саломатлигини асраш юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги учрашув “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳудида ўтказилиб унда мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда божхона ходимлари хориж давлатларига йўл олган юк автомобиллари хайдовчилари билан давра суҳбати ўтказишди. Тадбирда, вирус юқиши мумкин бўлган вазиятлар ундан ҳимояланиш воситалари, йўллари, ишда ва жамоат жойларида риоя қилиниши шарт бўлган гигиена қоидалари тадбир иштирокчиларига етказилди.

Вирус юртимизда қайд этилгани йўқ, аммо огоҳлик давр талабидир.

10.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг