Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди
136
Республикамиз божхона чегаралари орқали радиоактив ва махсус ядровий материалларнинг олиб ўтилиши ёки транзит тарзида ҳаракатланиши, уларни бирламчи идентификациядан ўтказиш ва олиб чиқиш ишлари якунлангунига қадар улар сақланишини таъминлаш божхона органлари томонидан назорат қилинади.
Махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорига мувофиқ куни кеча Хоразм вилоятидаги барча фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизими хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари иштирокида “Дўстлик” чегара божхона постида “Санкцияланмаган (рўйхатга олинмаган) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини, автотранспорт воситасида қурол аниқланишида ҳамкорликдаги тузилмалар ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машқи бошланишидан олдин барча хизматлар ўзларининг куч воситалари билан саф тортиб, махсус техника воситалари шай ҳолга келтирилиб, уларнинг тайёргарлиги юзасидан савол-жавоблар, суҳбатлар ўтказилиб, ўқув машқлари ўтказилишига киришилди.

– Бу каби ўқув машқлари ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад республикамизга чегара божхона постлари орқали кириб келиши мумкин бўлган турли хилдаги радиациявий моддалар, заҳарли ва заҳарловчи моддалар, қурол-яроғ, гиёҳвандлик моддалари ва шу каби бир қатор таҳдидларнинг олдини олиш асосий вазифамиз эканлигидан келиб чиқиб, ушбу вазифаларни бажаришда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат, – дейди, “Дўстлик” чегара божхона пости бошлиғи Ғуломжон Юсупов.

Махсус-тактик ўқув машқлари мобайнида масъул хизматлар тузилмалари шахсий таркибининг ҳаракатлари, бириктирилган махсус асбоб-анжом ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмалари ҳамда тузилмаларни фавқулодда вазиятларда ҳамкорликда ҳаракати кузатиб борилди ва қониқарли баҳоланди.

Машқ якунида эса йўл қўйилган камчиликлар ва хатоларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

13.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг