Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашишди
70
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Хўжайли туманида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйида бўлиб, мазкур уйда тарбияланувчи, мактабни тугатаётган болалар билан учрашув ўтказишди.
Божхоначилар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари  билан учрашишди

Учрашувда божхона соҳасининг етук ва профессионал, замонавий билимларни чуқур ўзлаштирган, юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган ходимлари сафига келажакда шижоатли, касб фаолиятини сидқидилдан бажарувчи, илмга чанқоқ ёшларни жалб қилиш, уларнинг соҳага бўлган қизиқишини ҳозирдан шакллантириш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.

 Тадбир давомида божхона ходимлари ёш авлодга божхона соҳаси фаолияти, вазифа ва мажбуриятлари, ҳуқуқлари, божхона ходимларига яратилаётган имкониятлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида тушунтириш бериб, келажакда божхоначи бўламан деган ёшларни Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби билан таништириб ўтди.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган учрашув давра суҳбатига уланиб кетди ҳамда мазкур масканда тарбияланаётган беғубор қалб эгаларида божхоначи касбига нисбатан ҳурмат ва катта иштиёқ уйғонди.

Болалар билан дилдан ўтказилган суҳбат сўнгида  Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари божхоначиларга ўзлари эришган ютуқлари, Халқаро миқёсда ўтказилган тадбирларда қўлга киритган ғалабалари ҳақида жўшқинлик билан гапириб, диплом, медаль ва фахрий ёрлиқларини кўрсатар  экан, бугунги кунда юртимизда Ватанга муносиб авлодни тарбиялаш, ёшларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, уларни етук ва баркамол инсонлар қилиб улғайтириш, давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани, айниқса, меҳрибонлик уйлари ва уларнинг тарбияланучиларининг салоҳиятли ва зукко бўлиб вояга етиши учун яратилган барча шароитлар ўз самарасини кўрсатаётганлиги яққол намоён бўлди.

Бу каби тадбирлар, тарбияланувчиларнинг мурғак қалбларида эртанги кунга ишонч, Она Ватанга садоқат ва фидоийлик билан хизмат қилиш, ёруғ келажакка интилиш ва комил инсон бўлиб улғайишларига туртки бўлишига ишончимиз комил.

13.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг