Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коронавирусга қарши зарур чоралар кўрилмоқда
178
Бутун жаҳонни таҳликага солиб, пандемияга айланган коронавирус инфекциясига қарши дунё ҳамжамияти жадал суръатларда курашмоқда. Бугунга келиб дунёнинг 167 давлатда ушбу касаллик аниқланган ва бутун дунёда ушбу касалликка чалинганлар сони 343 мингдан ортиб кетди.
Коронавирусга қарши зарур чоралар кўрилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан чегара божхона постларида чет давлатлардан юртимизга коронавирус инфекциясининг  кириб келишининг олдини олиш борасида барча зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, коронавирус инфекцияси Хитойда дастлаб пайдо бўлган даврданоқ, барча чегара божхона постларида бошқа масъул давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда олдиндан ўқув тактик машғулотлари ўтказилган бўлиб, барча ходимларга коронавирус инфекциясининг кириб келишининг олдини олиш бўйича зарур билим ва кўникмалар берилган. Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ташкил этилган коронавирус инфекциясини четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича республика Мувофиқлаштирувчи штабида Божхона бошқармасида навбатчилик олиб борувчи ходимлар рўйхати тасдиқланган бўлиб, бошқа назорат органлари билан маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.

Барча чегара ўтказиш пунктлари ва халқаро аэропортлардаги фуқаролар ҳаракатланадиган залларда кунлик жорий санитария-карантин, ветеринария, фитосанитария назорати органлари билан ҳамкорликда дезинфекциялаш ишлари ташкил этиб борилмоқда, шунингдек, транспорт ва фуқаролар ўтиш йўлакларида дезбарьер ва дезтўшамалар доимий ишчи ҳолатида бўлиши таъминланган.

Республика ҳудудига олиб кирилаётган тирик ҳайвонлар, гўшт-сут маҳсулотлари ва бошқа ветеринария назорати остидаги юкларни, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларининг тегишли назорат тартиботларидан ўтиши бўйича назорат ўрнатилган.

Чегара божхона постларида Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Ветеринария ҳамда ўсимликлар карантини идораларининг ходимлари иш фаолиятини тўлиқ амалга оширишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Мисол тариқасида Қозоғистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Даут-ата” чегара божхона постида 10 нафар шифокорнинг смена асосида ишлаши ташкил қилинган. Божхона постида касалланган фуқароларни махсус сақлаш “изолятор” хонаси мавжуд бўлиб, ушбу хона зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Шунингдек, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар Санитария назорат пункти ходимлари билан ҳамкорликда иситмаси кўтарилган йўловчиларни аниқлаш, кириш ва чиқиш йўналишларида хизматни олиб бораётган ходимларнинг доимий равишда ниқобда бўлишларини таъминлаш чоралари ҳамда божхона омборларида турган почта жўнатмаларини эгаларига тарқатишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена меъёрларига қатъий риоя этиш чоралари кўрилган.

23.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг