Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда асал экспортчилари билан мулоқот ўтказилди
697
Асал қадим замонлардан инсон танаси учун энг фойдали маҳсулотлардан бири ҳисобланган. Таркибида зарурий ферментларнинг юқори миқдори ва табиий асалнинг қаришни секинлаштириш қобилияти, шифобахш хусусиятлари уни бебаҳо неъмат сифатида қадрланишига асос бўлган.
Термизда асал экспортчилари билан мулоқот ўтказилди

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, асал холестериннинг оксидланиш жараёнини секинлаштиради, шу билан бирга инсультга учраш эҳтимолини жиддий равишда камайтиради. Шу сабабли бўлса керак асалнинг истеъмол бозоридаги ўрни беқиёсдир.

Сурхондарё вилояти Термиз шахридаги Деҳқон бозорида асал ярмаркалари ташкил этилиб унда вилоятдаги асаларичилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўз маҳсулотларини ички бозор билан бир қаторда қўшни Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистонлик тадбиркорларга ҳам тақдим этмоқдалар.

Шунингдек ушбу ярмаркада барча масъул ташкилотлар қаторида вилоят божхона бошқармаси ходимлари хам иштирок этишди. Унда соҳа мутахассислари асаларичилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан суҳбатда бўлишиб, келажакда асал экспортини йўлга қўйиш хамда экспорт операциялари бўйича маълумот бердилар.

Хусусан, божхона ходимлари “Сурхон асали” МЧЖ рахбари Ғ.Бегимов билан бўлган суҳбатда, тадбиркор Сурхон воҳасидаги асаларичилик бошқа ҳудудларга нисбатан имконияти юқори эканлигини, бунинг сабаби эса воҳа иқлими бир мунча илиқлиги туфайли асаларилар бошқа вилоятдаги асаларилардан кўра қишги фаслдан 20-45 кун эртароқ уйғониб, кўпроқ асал олиш имконини беришини таъкидлади.

Бундан ташқари тадбиркор Ғ.Бегимов асал экспорт имкониятини янада ошириш мақсадида вилоят худудида асаларичиликни сезиларли ривожлантириш ва экспорт қилиш учун камида 10 минг гектаргача беда, қовун-тарвуз, маккажўхори, кунгабоқар ёки гулчилик экинларини кўпайтириш кераклигини таъкидлади.

Учрашувда билдирилган таклифлар тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилиб, унинг ечими юзасидан ўзларига вазифаларни белгилаб олдилар.

20.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг