Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди
686
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида мамлакатимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, қонунчиликка киритилаётган ўзгартишлар мазмун-моҳиятини етказиш, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш борасида дуч келинаётган муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр учрашув ўтказилди.
Тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди

Ушбу сайёр қабулда Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокурори ўринбосари Т.Каримов, “Чуқурсой” темир йўл станцияси бошлиғи А.Қўчқоров, Олмазор тумани давлат солиқ инспекцияси ходими О.Лутфиллаев, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг соҳавий бўлим ва гуруҳ бошлиқлари ҳамда пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

Тадбирни Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, божхона хизмати полковниги Т.Режапов очиб, божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам равишда ўтказиб келинаётган сайёр учрашувларнинг долзарблиги ҳамда аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан сўнгги икки йил давомида ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватлаш, божхона назорати ва расмийлаштирувини енгиллаштириш (соддалаштириш)га оид ислоҳотларнинг моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, Т.Режапов учрашувни савол-жавоб тарзида давом эттиришни, тадбиркорликни ривожлантириш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, божхона ишини ташкил этиш борасидаги мавжуд муаммолар, бюрократик тўсиқлар ва коррупциявий хатти-ҳаракатлар ёки бошқа масалалар бўйича саволлар билан мурожаат этишларини таклиф қилди.

Прокурор ўринбосари Т.Каримов, амалдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, ҳар бир шахс ўзи ёки бошқалар билан биргаликда давлат органлари ва ҳокимият вакилларига ариза, шикоят ва таклифлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаб, мазкур учрашув давомида имкон қадар кўпроқ таклифлар билан мурожаат қилишларини сўради.

Учрашув давомида, “Чуқурсой” темир йўл станцияси бошлиғи А.Қўчқоров темир йўллари АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари бўйича алоҳида тўхталиб, айрим муаммоларни ҳал этилишида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини ҳамкорлик ва ташаббускорлик кўрсатишга чақирди.

Тадбирда  божхона соҳасида қабул қилинаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйиб келинаётганлиги таъкидланиб мазкур муҳокамаларда ТИФ қатнашчиларининг хам фаол қатнашишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек масъул ходимлар томонидан тадбиркорлик субъектларига ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар бўйича ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Т.Режапов томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига яқиндан кўмак бериш борасида бошқарманинг соҳавий бўлим ва гуруҳ бошлиқларига бир қатор топшириқлар берилди.

Учрашув якунида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига тизимдаги коррупция ва тамагирлик ҳолатларига қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳам фаол кўмаги зарурлиги, бунга қарши биргаликда курашиш кераклиги, бу борада божхона органлари томонидан ҳар қандай амалий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмак берилиши, куннинг исталган вақтида Давлат божхона қўмитасининг “Ишонч телефони” – 11-08 рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

 

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

27.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг