Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунчиликдаги янгиликлар етказилди
710
Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комлпексида божхона қонунчилигидаги сўнгги янгиликларнинг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Қонунчиликдаги янгиликлар етказилди

Унда комплекc шахсий таркиби ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга дастлаб Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунига 2018 йил 18 окятбрда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар берилди.

Мазкур қонунинг асосий мақсади давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган бўлиб, қонунийлик, ягоналик, очиқлик ва шаффофлик, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари этиб белгиланди.

Шунингдек, Қонун божхона органларининг асосий вазифалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, божхона ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг соғлигини сақлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш, уй-жой майдони билан таъминлаш, давлат пенсия таъминоти, давлат суғуртаси ва тиббий-ижтимоий таъминоти каби масалаларни ҳам қамраб олган.

Ўзига хос жиҳатлардан яна бири шундаки, ривожланган давлатларда инновацион метод сифатида эътироф этилган ва бизда ҳам амалиётда 2019 йил 1 декабрдан жорий қилинган Хавфни бошқариш тизими ушбу қонун билан ҳуқуқий асосга эга бўлди.

Тизим асосида эндиликда товар ва транспорт воситалари учун ҳам божхона назоратида махсус йўлаклар жорий этилди. Жумладан, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб “сариқ” ва “қизил” йўлаклар ишга туширилган бўлса, 2019 йил 1 мартидан бошлаб, “яшил” ва “кўк” йўлаклар жорий этилади.

Ушбу тизим товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда божхона операцияларининг ўтказилишини тезлаштириш билан бир қаторда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаш, прогноз қилиш ва уларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.

Бир сўз билан айтганда Хавфларни бошқариш тизими ҳар томонлама таҳлил асосида божхона назорати объектларини аниқлаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни қисқартириш, божхона назорати хажмининг камайиб, сифатининг ошишига, мавжуд куч ва воситалардан оптимал фойдаланишга ҳам хизмат қилади.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

19.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг